Ko'p so'raladigan savollar Foydali havolalar Boshqaruv raisining virtual qabulxonasi Интернет банк Bog'lanish

Languages

  • En
  • Ру
  • Tr
  • O`z

Ipoteka krediti

1. Ипотека кредитлари қарз олувчининг тоифасидан келиб чиқиб, қуйидаги шартлар асосида берилади:

Ёш оилаларга, ипотека кредити 15 йилдан кам бўлмаган муддатга 3 йиллик имтиёзли давр билан банкнинг ўз маблағлари ва бошқа жалб қилинган маблағлар ҳисобидан ажратилади.

Ёш оилаларга бериладиган ипотека кредитлари бўйича белгиланадиган йиллик фоиз ставкаси молиялаштириш манбасидан келиб чиққан ҳолда қуйидагича белгиланади:

банкнинг ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағлари ҳисобидан ёш оилаларга бериладиган ипотека кредитлари бўйича йиллик фоиз ставкаси, кредит шартномаси тузиладиган даврдаги Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкаси миқдорида;

Дастлабки бадалнинг бир қисмини ёки барча суммасини ёш оила аъзолари (эр ёки хотин)нинг иш берувчиси бўлган юридик шахслар томонидан ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 апрелдаги 124-сон «Ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 18-сон, 202-модда) мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан пул ўтказиш орқали ипотека кредити олувчи ёш оила аъзоси номига очилган мақсадли жамғарма омонат ҳисобварағига ўтказиб берилиши мумкин.

2. Қарз олувчи ипотека кредити олиш учун банк филиалига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ипотека кредити олиш учун ариза;

ариза берувчининг оиласи таркиби тўғрисида яшаш жойидан берилган маълумотнома ва унинг паспорти нусхаси;

ариза берувчининг ва у билан бирга яшайдиган оила аъзоларининг даромадлари тўғрисида охирги 12 ой учун доимий иш жойидан (доимий иш жойи мавжуд бўлганда) берилган маълумотномалар ёки ариза берувчининг ва унинг оила аъзоларининг охирги 12 ой учун даромадлари тўғрисидаги декларацияларнинг уларнинг яшаш жойидаги давлат солиқ органи томонидан қабул қилинганлиги ҳақида штамп қўйилган нусхалари.

3. Банк филиали фуқаро билан кўп қаватли уй қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланишга қабул қилингандан сўнг, ипотека кредити олувчи ва пудрат ташкилоти ўртасида квартирани сотиб олиш учун тузилган олди-сотди шартномаси ва банк филиали кредит комиссиясининг кредит ажратиш тўғрисида қабул қилинган ижобий қарори асосида кредит шартномаси ва уй-жой гаров қийматини келишиш далолатномаси тузилади.

4. Қарз олувчи ва банк филиали ўртасида кўп қаватли уйдаги квартирани сотиб олишга кредит шартномаси имзолангандан кейин қарз олувчи қуйидаги ҳужжатларни банкка тақдим этади:

кредит таъминоти сифатида кўп қаватли уй-жойдан олинган квартирани белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган ипотека шартномасининг асл нусхаси ҳамда уй-жойга бўлган мулкчилик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар;

суғурта тўловини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ҳамда гаровга қўйиладиган кўчмас мулк қийматини қисман ёки тўлиқ йўқотиш ҳолатидан ипотека предметини суғурта қилинганлигини тасдиқловчи суғурта полиси ва суғурта ҳақидаги шартнома.

 

Bizning yutuqlarimiz
2016
SO'ROV

Как Вы оцениваете новый дизайн сайта нашего банка?

Как Вы оцениваете новый дизайн сайта нашего банка?