Ko'p so'raladigan savollar Foydali havolalar Boshqaruv raisining virtual qabulxonasi Интернет банк Bog'lanish

Kreditlash

1. Банк мижозларга қуйидаги кредит маҳсулотларини таклиф этади:

  • Кредит (кредит линияси очмаган ҳолда);
  • Қайталанадиган ёки қайталанмайдиган кредит линияси очилган ҳолда;
  • Лизинг;
  • Кафолат;
  • Факторинг;
  • Овердрафт (жисмоний шахсларнинг пластик карточкаларига);
  • Амалдаги қонунчиликка мувофиқ бошқа кредит воситалари.

2. Банк томонидан юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни миллий валютада кредитлаш тартиби:

  • Кредитлар банк мижозларига накдсиз пул шаклида (пул ўтказиш йўли билан) ажратилади.
  • Кредитлаш объектлари – товар-моддий қимматликлар, номоддий активлар, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар, гаров таъминотини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар (суғурта, нотариус ва бошқа харажатлар).

3. Кредитлар мақсадига кўра қуйидагиларга бўлинади:

  • Асосий капитални шакллантириш учун (инвестицион) кредитлар (асосий воситалар, уларнинг таркибий қисмлари, мулкий комплекслар, номоддий активларни сотиб олиш);
  • Айланма капитални шакллантириш учун кредитлар (хомаше ва материаллар, турли жиҳоз ва инвентарлар, кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар, турли рухсатнома ва лицензиялар бериш учун тўловлар ва бошқалар).

4. Кредитлар қуйидаги муддатларга ажратилади:

  • айланма маблағларни шакллантириш учун – 18 ойгача муддатга;
  • тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун айланма маблағларни шакллантириш мақсадида, шу жумладан инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш учун – 12 ойгача;
  • қайталанадиган очиқ кредит линияси асосида айланма маблағларини тўлдириш учун -  улгуржи савдо корхоналарини кредитлашда, ҳамда тўқимачилк корхоналарига пахта толасини сотиб олиш – 12 ойгача бўлган муддатга, чакана савдо корхоналари ва саноат (ишлаб чиқариш) корхоналарига– 18 ойгача бўлган муддатга;
  • қайталанадиган очиқ кредит линияси асосида лизинг компанияларини кредитлаш – 5 йилгача бўлган муддатга;
  • уй-жой мулкдорлари ширкатларига уй-жойларни таъмирлаш, реконструкция қилиш мақсадларига – 24 ойгача;
  • асосий капитални шакллантириш учун (инвестицион) кредитлар – лойиҳанинг ўз-ўзини қоплаш муддатига қараб - 7 йилгача бўлган муддатга;
  • фермер хўжаликларига, шунингдек, юридик шахсни ташкил этган деҳқон хўжаликларига қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини ташкил этиш мақсадида айланма маблағларини тўлдириш учун - камида 2 йил муддатга;
  • асосий воситаларни ижарага ва лизингга бериш фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик субъектларига ижара/лизингга бериладиган асосий воситаларни сотиб олиш учун қайталанмайдиган очиқ кредит линияси асосида бериладиган кредитлар асосий капитални шакллантириш учун бериладиган кредитлар ҳисобланиб, 4 йилгача муддатга берилади.

5. Барча турдаги кредитлар бўйича батафсил маълумот: kreditlarning_shartlari.pdf

6. Банкнинг тарифлари: tarif_2016_sentyabr.pdf

Bizning yutuqlarimiz
2016
SO'ROV

Как Вы оцениваете новый дизайн сайта нашего банка?

Как Вы оцениваете новый дизайн сайта нашего банка?