Ko'p so'raladigan savollar Foydali havolalar Boshqaruv raisining virtual qabulxonasi Интернет банк Bog'lanish

Languages

  • En
  • Ру
  • Tr
  • O`z

«UTBANK» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар!

«UTBANK» акциядорлик жамияти акциядорларининг

навбатдаги йиллик умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар!

ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!

«UTBANK» Акциядорлик жамияти Банк Кенгашининг 2017 йил 15 майдаги қарорига
ва Банк Уставига мувофиқ Банк акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши
2017 йил 31 май куни соат 14:00да (100043) Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси 15/Б уй манзилида «UTBANK» АЖ биносида бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилади.

Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига 2017 йил 25 май куни шакллантириладиган Банк акциядорларининг реестрида қайд этилган акциядорлар эга бўлади.

Умумий йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар:

1) Банк Кенгашининг 2016 йил фаолияти натижалари тўғрисида ҳисоботини тасдиқлаш.

2) Банкнинг 2016 йил фаолияти якуни юзасидан Бошқарув раисининг ҳисоботини тасдиқлаш ва унинг фаолиятига баҳо бериш.

3) Банкнинг 2016 йил якуни бўйича йиллик баланси, молиявий натижалари ҳамда олинган соф фойда ва зарарларни тасдиқлаш.

4) Банкнинг 2016 йил молиявий фаолиятини якуни бўйича Тафтиш комиссияси хулосасини эшитиш.

5) Банкнинг 2016 йил молиявий фаолияти бўйича ташқи аудитор хулосасини тасдиқлаш.

6) Банкнинг 2016 йилги соф фойдасини тақсимлаш.

7) Банкнинг Кенгаши аъзоларини сайлаш ва уларнинг хизмат ҳақларини белгилаш.

8) Банкнинг Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш ва уларнинг хизмат ҳақларини белгилаш.

9) Банк Бошқаруви раиси билан тузилган меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатини узайтириш.

10) Банк Бошқаруви аъзолари билан тузилган меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатини узайтириш.

11) Банкнинг 2016 йил учун йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.

12) Банк томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимни (битимларни) маъқуллаш.

Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этиладиган ахборот (материаллар) билан Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси 15/Б уй манзилида «UTBANK» АЖ биносида танишишингиз мумкин.

Мурожаат учун телефонлар: (+99871) 273-83-25, (+99871) 273-83-26

Электрон почта манзили: utbank@utbk.com

«UTBANK» АЖ

Bizning yutuqlarimiz
2016
SO'ROV

Как Вы оцениваете новый дизайн сайта нашего банка?

Как Вы оцениваете новый дизайн сайта нашего банка?